Коллеж бош ҳисобчиси 221,8 млн. сўмни талон-тарож қилди

0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда Термиз тумани архитектура ва қурилиш касб-ҳунар коллежи бош ҳисобчиси Ш.Х. коллежнинг 5 нафар собиқ ишчи-ходимининг номига 2017-2018 йиллар ва 2019 йил 2 ойи давомида жами 221,8 млн. сўм иш ҳақи ёзиб, уларнинг номидаги пластик карточкаларга ойма-ой тушириб олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб, бюджет маблағларини талон-торож қилганлиги аниқланган.

Текширув давомида бюджетга етказилган зарардан 100,3 млн. сўм  ундирилиши таъминланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ш.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

xalq so’zi

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here