Манзура: «Агар душманларингиз сизни сўкса…»

0

Хонанда Манзурага Доктор Оиз Қарнийнинг «Ўкинма» асари жуда қаттиқ таъсир кўрсатган, шекилли, бу сафар ҳам ўз инстаграм саҳифасида мазкур китобдан иқтибос келтирибди. Фақат бу сўзлар кимга аталган, шуниси жумбоқ.

— Сиз ҳақингизда айтилаётган ёмон сўзларга ва қабиҳ гапларга аҳамият берманг. Чунки бу ёмон сўзлар сизга эмас, айтувчисига зарар келтиради. Душманларнинг сизни сўкиши ва сизга ҳасад қилувчиларнинг ҳақорати сизнинг қадрингизни оширади, чунки сиз доим эсланадиган ва муҳим шахсга айланасиз… Билинг: сизни ғийбат қилиб ёмонлаган одам сизга савобларини ҳадя қилган, гуноҳларингизни ўчирган ва сизни машҳур қилган бўлади… Бу эса неъматдир…

Доктор Оиз Қарний «Ўкинма»