Уч йилда 600 бадиий китобнинг аудио варианти яратилади

0

Халқ таълими вазирлиги муҳокамага қўйган президент қарори лойиҳасида болалар китобхонлиги ривожланиши учун 2019 – 2021-йилларда амалга оширилажак ишлар белгиланди.

Болалар кутубхоналарида хорижий давлатлар кутубхоналарига саёҳатлар уюштириш ва онлайн китоблар ўқиш имкониятини берувчи виртуал 3D майдонлар ташкил этиш.
Ўзбек ва жаҳон адабиётидан болаларга мос бўлган 600 та асарнинг аудио нусхаларини яратиш.
Ўқувчиларнинг илмий-маърифий, бадиий ва энциклопедик адабиётларга бўлган талабини қондириш мақсадида мавжуд китобларнинг электрон каталогини яратиш ва тизимли равишда янгилаб бориш.
Болалар кутубхоналарида китоблардан фойдаланиш самарадорлигини ҳисобга олиш учун QR-кодлар ёрдамида электрон китоблар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш ва уларни мобил қурилмаларга юклаб олиш ҳамда ўқиш имкониятини яратиш.
Миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарининг электрон ва аудио шаклларидаги ягона электрон базасини яратиш.
Умумтаълим муассасасаларида китоб савдолари ва ўқувчиларга бадиий адабиётларни ижарага бериш механизмини ишлаб чиқиш.
Интернет тармоғида китобхонлар порталини ташкил қилиш.
Болалар кутубхоналарида китоб муаллифлари билан ижодий учрашувларни тизимли равишда ташкил этиш.

 

minbar.uz