Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 16 апрель куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Ишда ҳам, хаёлларингизда ҳам яхшилаб тафтиш ўтказмасангиз бўлмайди. Масъулияти юқори бўлган ишларни бажаришдан сира чўчиманг. Сизда куч ҳам, имкониятлар ҳам бисёр. Агар ишда ташаббускор ва қатъиятли бўлсангиз, шахсий ҳаётингиз ҳам гуллаб-яшнайди. Асосийси, ҳамиша оғир вазиятларда сизга ғоя берадиган одамлар билан жанжаллашманг. Уларни ранжитманг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

16 апрел куни аёллар ва қизлар косметолог қабулига чиқиб келиш, имижини ўзгартириш ва дўкон айланишни унутмасинлар. Лекин оилавий бюджетни яхши сақлаб қолиш ниятингиз бўлса, ҳаддан ташқари қиммат буюмларга кўз тикишдан тийилинг. Оилавий муаммоларни, ташвишларни бартараф этишда оила аъзоларингиз фақат сизнинг сўнгги сўзингизни кутишади. Кечқурун ижодкорлар хаёлот осмонига парвоз қилсинлар. Шунда кечқурунги вақтингиз мазмунли ўтади.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Эрталаб кимдир сизга жуда муҳим бир таклиф киритади. Эсда тутинг, бу таклиф якуни мўмай даромадга асосланган. Бугунги кун муаммолари билан ўралашиб қолмаслик учун келажак ҳақида кўпроқ ўйлашингиз керак. Асабни асранг, акс ҳолда саломатлигингизга путур етади. Айрим дўстларимиз кечки пайт хизмат сафарига жўнаб кетишлари мумкин. Сафар сизга ҳар тарафлама фойда келтиради. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

16 апрелда режа ва бажаришингиз керак бўлган вазифаларни яна бир карра назоратдан ўтказиб олинг. Шунда жиддий хатоликлар сизни четлаб ўтиши мумкин. Имкон бўлса, келажак режаларингизни раҳбарият билан ўртоқлашинг. Молиявий масалада қалбингизга қулоқ тутинг. У сизни даромад сари адаштирмасдан олиб боради. Азалий тажрибаларингиз сизга нафақат ишда, балки шахсий ҳаётда ҳам катта ёрдам беради.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Куннинг биринчи ярмида бошингиздан нафақат реал, балки мистик ҳодисалар ҳам ўтиши кутилади. Бу ерда эса сиз масофани сақлай билишингиз, меъёрларга амал қилишингиз лозим бўлади. Молиявий муаммолар бугун қийинчилик билан бўлса-да, ижобий ҳал бўлади. Саломатлигингиз бугун панд бермоқчи эмас. Аммо эрталаб жисмоний машқлар бажаришни барибир канда қилманг. Серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

16 апрел куни йўқ жойдан идеал қидиришга тушишингиз мумкин. Аммо бекор қиласиз. Агар кечга қадар изланишда давом этадиган бўлсангиз, тинчингиз ҳам, ҳаётингизни қуршаб турган ҳашамат ҳам сизни тарк этади. Оиласизлар муҳаббатда туманли бир ҳодисани бошдан кечиришлари мумкин. Аниқроғи, танлаганингиздан воз кечиб, бошқасига кўнгил қўйишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, атмосферада давом этаётган магнит бўронларидан сақланинг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугун йўлингизда омадсизлик ва молиявий йўқотишлардан иборат тўсиқлар кўндаланг бўлиши мумкин. Сиз бу икки тўсиқ ва муваффақиятсизликлар орасида қолиб кетишдан сақланинг. Ундан кўра, молиявий йўқотишлардан иборат тўсиқларни биринчи бўлиб йўқ қилишга урининг. Албатта уддасидан чиқасиз. Куннинг иккинчи ярмида иш жойингиздаги раҳбарлар билан баҳслашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Эҳтиёт бўлинг. Эмоциянгизга ҳаддан ташқари эрк берманг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

16 апрелда ишхонангизда сиз кутган ажойиб бир муҳит зоҳир бўлиши кутилмоқда. Ҳамкасблар сизга ўхшашни хоҳлашлари ҳақида очиқ айта бошлашади, сиздан маслаҳат сўрашади. Фақат иш деб дам олишни унутиб қўйманг. Ўзингиз яшайдиган шаҳар ёки қишлоқни айланинг, кўнгил ёзинг. Рўзғордаги кемтикларни тўлдиришда қариндошларингиз ташаббус кўрсатишади. Олис сафарга отланиш фикридан воз кечинг. Бу сафарни келаси ойга қолдиринг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугун тажрибаси кам одамларнинг маслаҳатига қулоқ тутишдан сақланинг. Ўз тафаккурингизга суянган ҳолда иш тутинг. Қачонлардир хайр-маъзур қилган одамларни учратиб қолишингиз мумкин. Шахсий бизнесига эга инсонларга бугун яқин ҳамкорлар панд бериб қўйиши мумкин. Жуда эҳтиёт бўлинг. Кечқурун овқатланиш режимини кўздан ўтказган ҳолда меъёрдан воз кечмаган ҳолда таомлар истеъмол қилинг. Тоза ҳаво сайрини ҳам унутиб қўйманг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

16 апрел куни ишда ҳам, дўстлар давраси ва оилада ҳам тингловчи ролини ижро қилинг. Бошқалар тўғрисида қайғуришни бас қилиб ўзингиз ҳақингизда ҳам ўйлаш пайти етди. Кун давомида китоб мутолаа қилишни ҳам унутмаслигингиз тавсия этилади. Оилалиларга болалар тарбияси билан, севимли хоби ва спорт билан шуғулланиш ҳам халал бермайди. Медитация ва йогага эътибор қаратиш ҳам фойдадан холи бўлмайди.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Бугун шундай учрашувларни бошдан ўтказасизки, дарҳол янги иш билан шуғулланишни истаб қоласиз. Қўшимча билимлар олиш, тажрибани ошириш йўлида ҳаракатлар содир этиш мартабангиз ошиши учун хизмат қилади. Атрофдагилар сиздан камроқ гап ва кўпроқ ижобий натижали иш кутмоқда. Муҳаббатда оиласизлар кутилмаган ёрқин ҳодисаларга гувоҳ бўлишади. Тўғри овқатланинг. Ухлашга ётишдан олдин енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилинг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

16 апрелда аввало яхшилаб дам олиш ва куч йиғиш масаласига эътибор қаратинг. Кун аъло даражада ўтади. Лекин эътиборли бўлиш, муҳим ҳужжатлар билан ишлаганда сергак туриш зиён қилмайди. Куннинг иккинчи ярмида янги танишувларни бошдан ўтказасиз. Оилада эса ўзингизни шундай яхши тутингки, суюкли инсонингиз билан муносабатлар янада мустаҳкам тортсин.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here