Ким Чен Ин отаси ва бобосининг мақбарасини зиёрат қилди

0

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин отаси ва бобоси дафн қилинган Кимсусан мемориал мажмуасига ташриф буюрди, деб хабар берди «Газета.ru».

Қайд этилишича, Ким Чен Ин бу ерга Шимолий Корея асосчиси ва абадий президенти Ким Ир Сенга 107 йил тўлганлигини муносабати билан ташриф буюрган.