ХИТОЙЛИК ЭРКАК 2 ЯШАР ҚИЗИНИ БИР КОСА ОВҚАТГА АЛМАШТИРДИ…

0

 

Бу воқеа Хитойнинг Гуандун вилояти, Фошан шаҳрида содир бўлди. Эркак икки яшар қизи билан овқатланиш учун ошхонага кирганди. Бир коса лапшали таом еди. Аммо тўлов қилиш фурсати етганда, пули етмаслигини рўкач қилиб, агар ишонишмаса, қизчасини гаров сифатида қолдиришини маълум қилди. Ошхонадагилар рози бўлишди. Эркак икки яшар гўдакни ошхонада қолдирди-ю, чиқиб кетди. Ошхона ходимлари отасига эргашиб йиғлаган қизалоқни овутиб, тинчлантириб, уни сут билан сийлашди. Афсуски, орадан соатлар ўтиб борар, отадан дарак йўқ эди. Ошхона раҳбари полицияга хабар беришдан ўзга чора топа олмади. Полициячилар бу ерга етиб келиб қизалоқни маҳкамага олиб кетишди. Шундан сўнг яна қанчадир вақт ўтиб, эркак пайдо бўлди ва қизи полиция маҳкамасига бериб юборилганидан хабар топиб бақира кетди. Аммо энди кеч эди…

Хуллас, эркакка қизалоқни қайтаришадими-йўқми, номаълум. Чунки уни полициячилар одам савдосида айблашмоқда.