ЖИРАФА ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…

0

 

1. Жирафа ер юзидаги энг бўйдор ҳайвон ҳисобланиб, унинг бўйи 5,5-6 метргача етади.

2. Жирафанинг бўйин қисмида 7 та умуртқа мавжуд.

3. Ёши улуғ жирафанинг соф вазни 1 тоннагача етади.

4. Жирафанинг юраги 10-12 килограммга тенг.

5. Бўйин қисмига умумий вазнининг 20-25 фоизи тўғри келади.

6. Жирафа баланд тўсиқлардан ҳам сира қийналмасдан сакраб ўтади. Унинг энг баландга сакраш имконияти 1,85 метрни ташкил этган.

7. Овқат излаш баҳонасида жирафалар 50-100 квадрат километр майдонни айланиб чиқади. 10-15 кунлаб сув ичмасдан яшашга қодир. Асосий намликни ўсимликлардан олади.

8. Қариндошларини 1 километр узоқликдан танийди.

9. Жирафанинг қони жуда қуюқ бўлади. Бу ҳам худонинг инояти. Қуюқ қон жирафанинг ҳаёти учун туғиладиган хавфни бартараф этади. Аниқроғи, агар бошқа жонзотлар каби қони суюқ бўлса, узундан-узун бўйнини тиклаб бошини илкис кўтарганда, ўлимга юз тутиши мумкин эди.

10. Лотин тилида бу жониворни “леопард-туя” деб аташади.

11. Жирафа ҳуштак чалишни, ириллашни, сигир каби мўърашни қойиллатади.

12. Жирафанинг дунёга келган фарзанди икки метр юқоридан пастга тушади.

13. Жирафа тик турган ҳолда ухлайди. Аммо уларнинг уйқуси нари борса 10-15 дақиқани ташкил этади.

14. Кўпчилик йиртқичлар жирафани ўлжа сифатида танлашга қўрқади. Чунки жирафа уларни орқа туёқлари билан бир тепиб ўлдириши мумкин. Шу сабабли шерлар жирафани сувга тушириб йиқитишга уринишади. Негаки, жирафа сувда йиқилса, ўрнидан туриши қийин. Шерлар шундан фойдаланиб, уни ўлжага айлантиришади.

15. Жирафанинг боласи туғилгач, 1,5 соатдан кейин мустақил юра бошлайди.

16. Жирафа ўзининг узун тили ёрдамида қулоқларини ҳам тозалай олади.

17. Жирафа ёввойи табиат қўйнида ўртача 20-25 йил умр кўради.

18. Жирафанинг териси шу қадар қаттиқки, унга оддий шприц ёрдамида укол қилишнинг сира имкони йўқ. Шунинг учун ветеринарлар жирафага укол қилишда ампула отадиган махсус тўппончадан фойдаланади.

19. Жирафа урғочисининг ҳомиладорлик даври 14 ой давом этади.

20. Жирафанинг кўриш, эшитиш, ҳис этиш қобилияти жуда юқори даражада. Шу сабабли у хавфни олдиндан аниқ сезиб, кўриб, эшитиб, ўз вақтида эҳтиётини қилади.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади