Наманганда автобуслар бекатларда эмас, исталган жойда тўхтамоқда (фото)

0

Наманган шаҳрида автобуслар бекатларда эмас, исталган жойда тўхтаётгани кўплаб муаммоларни юзага келтирмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан «Дарё» мобил мухбири мурожаат қилган.

«Шаҳарда янги, замонавий бекатлар қурилган. Автобуслар нега уларда эмас, йўловчилар истаган жойда тўхтайди? Ахир бу кўплаб кўнгилсизликлар, ҳатто автоҳалокатларга сабаб бўлмоқда, йўл ҳаракатида тирбандликларни келтириб чиқармоқда», — дейилади мурожаатда.

 

Мурожаатда мутасаддилардан мазкур  муаммони бартараф этиш ва керакли чоралар кўриш сўралган.

 

daryo.uz