Олимлар: «Гўшт саратон хасталигини келтириб чиқаради…»

0

 

Англия олимлари ўзлари ўтказган тадқиқотлар натижасига суянган ҳолда қизил гўшт, яъни, мол, қўй, чўчқа гўшти ва шуларни ўз таркибига олган маҳсулотлар саратон хасталигига дучор этишини таъкидлашди. Эмишки, Оксфорд университети олимлари 500 минг нафар одамни ўз изланишларига жалб этиб, натижада шундай хулосага эга бўлишибди. Бунинг учун уларга олти йил керак бўлибди.

Эмишки, кунига 76 граммдан қизил гўшт истеъмол қилувчи одамнинг саратон хасталигига чалиниш хавфи 20 фоизга ортаркан.

Шу ўринда бир савол туғилади. Ўрта асрларда яшаган одамлар ноннинг ўрнига ҳам фақат қизил гўшт истеъмол қилган. Собиқ советлар даврида гўшт арзон бўлгани боис оддий қоровул вазифасида ишловчининг ҳам қозонида қизил гўшт қайнаб турган. Нега улар саратон хасталигига учрамади? Айниқса, ўрта асрда яшаганлар асосан барра қўзи гўшти билан озиқланган. Агар саратонга чалинса, ўшалар чалинмасмиди?