Таиландда ҳукумат сузувчи уй эгасига қатл қилиш билан таҳдид қилди

0

Таиланд ҳукумати америкалик ва унинг таиландлик қиз дугонасини қиролликнинг мустақиллигига таҳдид қилишда гумон қилмоқда, сабаби уларнинг қайиқлари мамлакатнинг ҳудудий сувларида аниқланган, энди уларга ўлим жазоси таҳдид қилмоқда, дея хабар беради«Tengrinews»нашрига таяниб daryo.uz

Мамлакатнинг ҳарбий денгиз кучларининг маълум қилишича, улар уйни қуришдан олдин Таиланддан рухсат олмаган. «Улар Таиланд устидан суверен давлат сифатида кулмоқда», — дейилади ҳарбий денгиз кучлари баёнотида.

Исми Чад Элвартовский бўлган америкалик сузувчи уйини эркинликка интилиш деб изоҳламоқда.

Унинг айтишича, уй Таиланд қирғоғидан 13 километр масофада жойлашган, яъни унинг ҳудудий сувларидан ташқарида.

Элвартовски ва унинг севгилиси Супране Тепдет Ocean Builders тадбиркорлар гуруҳининг фаол аъзолари саналади. Гуруҳ аъзолари миллий қонунлардаги чекловлардан озод бўлиш учун океанда доимий уй қурган.