Тошкентда мактаб ўқувчисини таниб бўлмас даражада дўппослашди

0

Жорйи йил 16 апрель санасида пойтахтнинг 91-сонли мактаби ўқувчиси А.Ш.ни (Покистон фуқароси) дўппослашди. Жабрланувчи шифохонага ётқизилган.

UzNews.uz тахририятига тошкентлик аёл мазкур воқеа юзасидан мурожаат қилган.

Аёлнинг айтишича, 16 апрель куни 91-сонли мактабдан унча узоқ бўлмаган ҳудудда ўғлининг параллел синфида ўқувчи Д. дўппослаб кетган.
Д. профессионал жангчи бўлган ва табиийки унинг зарбасидан А.Ш. қаттиқ лат еган. У ерга йиқилганда жангчи таниб бўлмас даражада дўппослаган.

Жабрланувчининг сўзларига кўа улар ўрастидаги можаро 13 апрель санасида содир бўлган ва ўшанда мактаб директори уларни ажратган. Лекин бундай ҳолат 16 апрелда яна такрорланган ва яна директорнинг аралашувчига қарамай жангчи А.Ш.ни дўппослаган.

Жабрланувчининг онасининг сўзларига кўра мактаб маъмурияти тез ёрдам чақирмаган ва она боласини шахсий клиникага олиб боришга мажбур бўлган.

Мазкур воқеа юзасидан жабрланувчининг онаси Яккасарой тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига мурожаат қилган. Воқеа юз берганига 2 кун бўлишига қарамай ҳали ҳам экспертиза ўтказилмаган.

 

everyday.uz