Австралияда ёввойи ит беланчакда ётган болани ўғирлаб кетди

0

Австралия шарқида жойлашган Фрейзер оролида динго ёввойи ити кўчма уйга кирди ва беланчакда ётган бир ёшдан ошган болани ўғирлаб кетди, дея ёзмоқда gazeta.ru

Қайд этилишича, болани ўлимдан унинг отаси сақлаб қолган. Ота ёввойи ҳайвоннинг оғзидан 14 ойлик болани тортиб олган.

«Ота-она қўрқув билан уйғониб, итнинг ортидан қувиб кетган ҳамда фарзандини қутқариш учун бир нечта динголар билан курашишга тўғри келган», — дейилади хабарда.

Бола боши ва бўйнидаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.