Бокс. Ўзбекистонлик яна бир боксчи кейинги босқичда! У муддатидан олдин ғалаба қозонди (+фото)

0

Бокс бўйича Осиё чемпионатининг биринчи кунги баҳсларида яна бир ўзбекистонлик боксчи муваффақият қозонди. -69 кг. вазн тоифасида рингга кўтарилган Бобоусмон Батуров муддатидан олдин ғалабага эришди. У мўғилистонлик Баярку Ганбаатарни иккинчи раунддаёқ нокаутга учратди. Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Шунқор Абдурасулов (-64 кг) ҳам кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилган эди.