БОР-ЙЎҒИ 258 ГРАММ ВАЗН БИЛАН ТУҒИЛГАН БОЛА…

0

 

Атиги 258 грамм вазн билан дунёга келган чақалоқ ёруғ юз билан ота уйига йўл олди…

Бунақаси дунё тажрибасида жуда кам учрайди. Японияда ўтган йил октябрида бор йўғи 258 грамм вазн билан чақалоқ дунёга келганди. Врачларнинг айтишича, бундай кичик вазнга болалар она қорнидалик пайтида номаълум аномалия туфайли эга бўлади. Улар ривожланмайди. Яъни, вазн йиғмайди, бўйи ўсмайди ва ҳоказо…

Бироқ япониялик бу болакай шу кунга қадар врачлар назоратида 3 килограмм вазн тўплашга эришди. Ҳозир она сутини ўзи мустақил тарзда ича оляпти. Шунинг учун мутахассислар уни ота уйига кузатиб қўйишга аҳд қилишди.