Ўлган чақалоғини музлаткичда сақлаган аёл

0

Бу аёлнинг руҳиятида муаммо борлигини дастлаб тиббиёт ходимлари сезиб қолишди. Елизавета охирги марта кўрикка келганида 9 ойлик ҳомиласи бор эди ва яқин кунларда туғиши кутилаётганди. Бироқ у ўзини текширишларига йўл қўймаганди. Бу сафар ҳам у шифохонага катта қорин билан ташриф буюриб, шифокорлар текширишларига йўл қўймади.

Шундан сўнг полиция унинг уйини тинтиб кўришга қарор қилди. Полициячилардан қўрққан

Елизавета барчасини айтиб берди. У аллақачон туққан ва ўлик туғилган чақалоғи мурдасини музлаткичда сақлаётган экан. Чақалоғи ростдан ҳам ўлик туғилганми ёки ўлдирилганми, ҳозир экспертиза шуни аниқлашга киришган.