Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 20 апрель куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Агар тақдир сизга бугун омадли лаҳзаларни ҳадя этмаса, ваҳима қилишдан тийилинг. Сабаби, бунда ўзингизнинг ҳам айбингиз бўлиши мумкин. Қаердадир қандайдир хатога йўл қўйган бўлсангиз, омад сиз томонга қайрилиб қарамаслиги эҳтимолга яқин. Кимки туйғулар масаласида чалкашликларга йўл қўйган бўлса, муҳаббат учбурчаги деб аталмиш ёқимсиз манзаранинг гувоҳи бўлиши турган гап. Сиз кимни кўпроқ севишингизни англаб етинг. Акс ҳолда вазият янада кескинлашиши ҳеч гап эмас. Бугун олис сафарга чиқиш муваффақиятли кечади.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

20 апрелда иш бажаришда эски усуллардан фойдаланишни бас қилинг. Улар ҳақиқатан эскирган ва сизга фойда келтирмайди. Дўстларингиздан бири кун давомида хушхабар етказиб, кайфиятингизни кўтаради. Аммо масъулияти юқори бўлган вазифаларни бажаришда бўшашишга йўл қўйманг. Йўқса, омадсизликка юз тутасиз. Бузоқ буржи остида туғилган аёлларнинг айримлари бугун ҳомиладор эканликларидан хабар топишлари мумкин.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Бугун кимга қандай ваъда берсангиз, адо этишингиз, қай бир фикрни ишонч билан тилга кўчирган бўлсангиз, асослашингиз талаб этилади. Башарти яқинларингиздан бирини ранжитиб қўймасангиз, кунингиз қувончли лаҳзаларга бой бўлади. Пулингиз у даражада камайиб кетмаган бўлса, ёқимли харидларга йўл беришингиз мумкин. Бугун уй таъмири, ҳуқуқшуносдан маслаҳатлар олиш ва рўзғордаги муаммоларни бартараф этиш хайрли кечади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

20 апрел куни ишларингиз кўп бўлади. Кучли босим остида ишлайсиз. Шунинг натижасида яқинларингиз билан қўнғироқлашишга ҳам вақтингиз бўлмайди. Ишларни эса жуда қисқа фурсатда адо этиб улгуришингиз лозим. Оиласиз бўлсангиз, бугун романтик учрашувга отланишингиз эҳтимоли бор. Лекин учрашувга кечикишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Шахсий бизнеси борлар ҳамкорлари билан кечки пайт жиддий суҳбат қуриши кутилади. Саломатлигингизни эҳтиётланг. Жисмоний зўриқишларни нари суринг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Кунингиз қувончли, байрамона кечади. Кайфиятингиз кўтаринки бўлади. Сиз учун молиявий муаммолар ҳам майда ташвиш каби енгил туюлади. Қандай туюлса, шундай енгиллик билан уларнинг адабини берасиз, киссангиз пулга тўлади. Тадбиркорлар йирик бир лойиҳага катта пул тикишлари мумкин. Сира иккиланманг. Ғалаба сиз томонда бўлади. Кечқурун оила қурмаган дўстларимиз романтик учрашувга отланишади. Вақтингиз чоғ ўтсин! Кечқурун тоза ҳавода узоқ вақт сайр қилинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

20 апрелда ишларингизда сиз истаганча муваффақият кузатилмайди. Лекин дам олиш онларингиз ажойиб тарзда ўтади. Дўстлар билан учрашасиз, хурсандчилик қиласиз. Муҳаббатда қалтис ҳаракатлар содир эта кўрманг. Серқатнов йўлларда эҳтиётингизни қилинг. Жароҳат олишингиз хавфи бор. Кечқурун кимдир қўлингизга пул тутқазиши мумкин. Сурункали хасталикка йўлиққанлар билсин, бугун кун бўйи атмосферада кучли магнит бўронлари кузатилади. Дориларингизни доимо ўзингиз билан олиб юринг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугун сиз ҳам, яқин инсонингиз ҳам ташвишли лаҳзаларни бошдан кечиришингиз мумкин. Эмоциянгиз шу даражага бориб етадики, ҳеч кимнинг маслаҳатига қулоқ тутишни истамай қоласиз. Ўзингизни тутишингиз масаласини обдон таҳлил қилинг. Шунда яқин инсонингизни ранжитмаган бўласиз. Техника воситалари билан эҳтиёткорона тиллашинг. Шахсий автомобилингиз бўлса, то капитал таъмирдан чиқармагунча узоқ манзилга борманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

20 апрел куни эмоциянгиз, темпераментингиз устидан ҳукмингизни ўтказа оласиз. Ҳаётга оптимист назари билан боққан ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Фақат ҳаракатларда эҳтиёт бўлинг. Оптимистлик шахсий ҳаётингизда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Тўғри қарорлар чиқаришда ёрдам беради. Кечқурун овқатланиш режимига қатъий амал қилинг. Таваккалчиликдан қочинг. Яқин кишиларингизни эҳтиёт қилинг. Улардан меҳрингизни дариғ тутманг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугунги кунингизни ёлғизликда ўтказиш ниятида бўлсангиз, катта хатога йўл қўясиз. Тўрт девор орасига беркиниб олганча қайғурганингиз билан муаммолар ижобий ҳал бўлиб қолмайди. Моддий аҳволингиз кўнгилдагидек кечмаётганини пайқасангиз, банкдан кредит олишингиз тавсия этилади. Бу, айниқса, шахсий бизнеси борларга катта ёрдам бериши мумкин. Кечқурун имкон топсангиз, бассейнда чўмилинг. Шу нарса ҳам саломатлигингиз мустаҳкамланишида ёрдам беради.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

20 апрелда ўзингиз хатога йўл қўясиз-у, ўзгаларни айблай бошлайсиз. Лекин бу билан ҳеч нарсага эриша олмайсиз. Яхшиси, ташқаридан ўзингизга яхшилаб разм солинг, ҳаммасини англаб етасиз. Тадбиркор бўлсангиз-у, кимлар биландир ҳамкорлик бошлаш ҳақида ўйлай бошласангиз, ўз шартларингизни ҳам четда қолдирманг. Акс ҳолда алданиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Асабни жуда эҳтиёт қилинг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Бугунги кунингиз муваффақиятли лаҳзаларга бой бўлиши кутилмоқда. Тадбиркорлардан кимдир узоқ муддатли фойдали шартномага имзо чекиши ҳам бугунга мўлжалланган. Лекин бу ишни ҳар жиҳатдан билими етарли инсонлар, жумладан, ҳуқуқшунослар иштирокида амалга оширинг. Саёҳат, уй қуриш ва рўзғор жиҳозлари харид қилиш муваффақиятли кечади. Муҳаббатда соф туйғуларингиз сақланиб қолишини таъминланг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

20 апрел куни эрта тонгда бадавлат танишлар ёки дўстларга моддий кўмак сўраб мурожаат этишингиз мумкин. Лекин бу ишни ўзингиз мустақил фикрлаган ҳолда амалга оширинг. Бировларнинг маслаҳатига учманг. Куннинг иккинчи ярмида яқин дўстлардан бири сизга ўзининг йиллар бўйи ичида сақлаб келган сирини ошкор қилмоқчи.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади