Ўзбек йигитининг музлаб қолган жасади суяклари Қозоғистонда топилди (+фото)

0

Қиш фаслида Қозоғистон ҳудудида йўқолиб қолган ўзбекистонлик йигитнинг жасади топилди. Бу ҳақда ural56.ru нашрига таяниб qalampir.uz хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон фуқароси қиш фаслида Россия Федерацияси ҳудудига Қоҳоғистон чегараси орқали ноқонуний равишда кесиб ўтмоқчи бўлган. Аммо у Оренбург областининг Акбулак қишлоғига яқин бўлган жойда совуқдан музлаб қолган.

 

Унинг жасади қолдиқларини жорий йилнинг 17 апрель куни шу ҳудудда яшовчи маҳаллий аҳоли вакиллари топиб олишган. Жасаднинг ёнидан Ўзбекистоннинг 22 ёшли фуқароси Сардор Норбоев номига берилган паспорт топилган.

Суриштирувлар натижасида Сардор Норбоевнинг қиш фаслида бедарак йўқолганлиги аниқланган. 22 февраль куни унинг рафиқаси Ксения Норбоева ўз эрининг йўқолганлиги тўғрисида маҳаллий нашрда эълон берган.

 

Умар Мурод