Ўзбекистонлик икки йигит Петербургда пичоқлашишди. Бирининг аҳволи оғир…

0

Россиянинг Петербург шаҳри полицияси 18 апрель куни ўзбекистонлик мигрантлар томонидан уюштирилган пичоқбозлик ишини текширяпти.

Ўша куни тунда ўзбекистонлик икки йигит спиртли ичимлик истеъмол қилиб, Гореловодаги квартиралардан бирида уришиб қолишган. 28 ҳамда 33 ёшли бу йигитлар вазиятни тинч йўл билан ҳал эта олишмагач, каттаси кичигининг қорнига пичоқ тиқиб, воқеа жойидан яширинган.

Жабрланган йигитни ўша заҳотиёқ оғир аҳволда шифохонага етказишди. Тажовузкорни эса ҳозирда полиция қидирмоқда.