Ўзбекистонлик йигит россиялик блогердан Bentley машинасини ютиб олди (+Фото)

0

Ўзбекистонлик Лазиз Ҳошимов россиялик блогердан Bentley машинасини ютиб олди, деб хабар берди CA-News.

Маълум бўлишича, россиялик блогер Михаил Литвин ўзининг Bentley машинасини ноодатий тарзда ўйнашга қарор қилган. Унинг беллашув шартига кўра, ким кўпроқ машинадан қўл узмай турса, ўша одам ғолиб деб топилган.

Беллашувда олтита одам иштирок этган бўлиб, ўзбекистонлик Лазиз Ҳошимов машинадан 30 соат қўл узмасдан туриб ғолиб бўлган.