А Серия. Роналду ва «Ювентус» бугун Италия чемпионлигини ҳал этиши мумкин. «Фиорентина»га қарши қайднома маълум (+фото)

0

Бугун, Италия чемпионатининг 33-тур учрашуви доирасида «Ювентус» ўз майдонида «Фиорентина»ни қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00га режалаштирилган. Маълум сабабларга кўра Маттиа Перин, Пауло Дибала, Марио Манжукич, Сами Хедира, Мартин Касерес ва Жоржо Кьеллини каби футболчилар қайдномадан жой олмаган. Қайд этиш жоизки, бугунги ғалаба туринликларга Италия чемпионлигини тақдим қилади. «Фиорентина» мусобақа жадвалининг 10 поғонасида кетмоқда.

Дарвозабонлар: Шенсни, Пинсольо, Дель Фаверо

Ҳимоячилар: Бонуччи, Де Шильо, Алекс Сандро, Ругани, Канселу, Барзальи, Спинаццола

Ярим ҳимоячилар: Пьянич, Матюиди, Жан, Бентанкур, Николуцци

Ҳужумчилар: Роналду, Куадрадо, Кин, Бернардески, Мавидиди