БИЛАСИЗМИ…

0

 

 

САХАРА САҲРОСИ ҲАҚИДА АЙРИМ ҲАҚИҚАТЛАР

 

Сахара саҳроси I асрдан бошлаб тилга олинган. Агар арабчадан таржима қилинса, Сахара сўзи ҳақиқатан саҳро маъносини беради.

Сахара саҳросининг майдони тахминан Америка Қўшма Штатларининг умумий ер майдонига тенг. Лекин бу саҳрода атиги 2, 5 миллион киши истиқомат қилади. Одамлар саҳронинг фақат сув бор, экин-тикин экса бўладиган қисмларидагина яшашади. Бошқа жойлар бўшлиқдангина иборат.

Чад республикаси ҳудудида саҳронинг энг юқори нуқтаси — Эми-Куси тоғлари жойлашган. Бу тоғлар денгиз сатҳидан 3, 415 метр баландликда. Юқори қисмини доимо қор қоплаб ётади.

Саҳрога умуман ташриф буюрмаганлар бу ерда тирик жон яшамаса керак деб ўйлайди. Лекин ундай эмас. Сахарада 4 мингдан зиёд жониворлар, жумладан, Эфиопия типратикони ва бошқалар яшайди. Аниқроғи, узоқ вақт овқатсиз яшай оладиган ҳайвон борки, Сахарада яшайди.

Бундан ташқари, Сахара нефт, газ, мис ва темирга бой. Ҳатто саҳрода олтин, вольфрам, уран конлари ҳам йўқ эмас.

Айтишларича, қачонлардир Сахара одамлар билан гавжум эди. Чунки яшаб қолиш учун бу ерда барча шарт-шароитлар мавжуд бўлган. Аммо олти минг йилча олдин иқлим ўзгарди. Саҳрода қурғоқчилик ҳукм сура бошлади. Кўп асрлар давомида бунёд этилган шаҳарлар устини қум қоплади.

Сахарадаги Тегази шаҳрида яшовчилар уйни туздан қуради. Лекин аҳоли қачондир ёмғир ёғиб уларнинг уйларини ювиб кетишидан қўрқмайди. Тўғри қилишади. Чунки айнан шу ерларда ёмғир жуда камёб.

Олимлар Сахарада қанча қум борлигини ҳисоблаб чиқишди. Биласизми қанча экан? Сайёрамиздаги ҳар бир одамга 3 миллион челакдан қум тўғри келаркан.

Саҳрода ўсадиган дарахтлар илдизи 20 метр чуқурликкача етади.

Яна бир ҳақиқат. Ҳар йили Сахарада қум устида марафон ўтказилади. Иштирокчилар олти кунда жами 243 километр масофани босиб ўтишлари лозим. Ғолибга эса 4500 доллар миқдорида пул тақдим этилади.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади