ММА. Ҳабиб – Порье ўртасидаги жанг қачон ва қаерда ўтказилиши маълум бўлди

0

UFC’нинг енгил вазн тоифасида мутлақ чемпион россиялик Ҳабиб Нурмагомедов ва камарга даъвогар Дастин Порье ўртасидаги жанг қачон ва қайси санада бўлиб ўтиши аниқланди. ММАFighting’нинг хабар беришича, бўлажак тўқнашув 7-сентябрь куни БААнинг Абу-Даби шаҳрида ўтказилади.

Порье ўзининг аввалги жангида енгил вазн тоифасида вақтинчалик чемпионлик камарига эга чиққан эди. Дастин Порье октогонда 31та баҳсда қатнашиб, 25тасида зафар (13 нокаут) қучган. Ҳабиб Нурмагомедов эса фоалияти давомида 27та жангда иштирок этиб, уларнинг барчасида қўли баланд (8 нокаут) келган.