Террорчи каллакесарлар энди Фарғона водийси халқи ҳаётига раҳна солмоқда…

0

 

Сурия ва Ироқдаги мағлубиятлардан сўнг дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» жангари каллакесарлар гуруҳи аъзолари ва етакчилари Ўрта Осиёга, жумладан, Афғонистонга оқиб кела бошлади. Бу мамлакатда улар янги террор гуруҳлари ташкил этиш, янги аъзоларни жалб этиш билан шуғулланмоқда. Аммо бу ҳаммаси эмас. Бирлашган миллатлар ташкилоти тасарруфидаги наркотиклар ва бошқа жиноятлар бўйича бошқарма ижрочи директори Юрий Федотов ўзининг Санкт-Петербургдаги чиқишида Фарғона водийси халқини жиддий огоҳлантирди. Унинг айтишича, жангарилар худди шу воҳада ўзларининг яширин ташкилотларини тузиш, жамоат жойларида янги ва янги террор ҳаракатларини содир этишга ҳозирлик кўришмоқда. Демак, дунё аҳлининг асосий вазифаси ана шуларни ҳам ер юзидан супуриб ташлашдан иборат бўлиши лозим. Бундан ташқари, Федотов айтдики, бу имонини ютган жангарилар наркотиклар ва одам савдоси эвазига ўз ғазнасини маблағ билан тўлдирмоқда.