Олимлар саратонга қарши илк антибиотикни яратишди…

0

 

Халқаро олимлар гуруҳи тиббиёт тарихида илк бор саратон хасталигига қарши янги модда турини аниқлашди. У «кедарцидин» деб номланган. Моддани бемалол антибиотик деб аташ мумкин. У саратон шишига қарши фаол курашади ва бактериялар антибиотикларига чидамли ҳисобланади.

Кедарцидин юксак биологик фаолликка эга. Саратон тўқималари ривожланишини йўққа чиқаради. Олимларнинг ишонч билан айтишича, антибиотик келгусида янада кучли таъсирга эга янги дори воситалари яратишда асқотади. Келгусида мутахассислар кедарцидиннинг ҳали ўзларига ҳам маълум бўлмаган иш механизмларини аниқлаб, унга саратонга қарши курашда янада кўпроқ қувват, имкониятлар ҳадя этишни режалаштиришган.