Тошкент вилояти Қибрай туманидаги болалар боғчаси мудираси ишдан бўшатилди. Сабаби нимада?

0

 

Яқинда тумандаги мактабгача тарбия муассасалари бўйлаб иш жараёнини ўрганган алоҳида комиссия аъзолари №15- болалар боғчасида озиқ-овқатлар сақланиши аянчли ҳолатда эканини аниқлади. Умуман, бу боғчада тарбияланувчиларни овқатлантириш гигиена талабларига жавоб бериш тугул унинг яқинига ҳам келмас экан. Айниқса, ота-оналар тарафидан видеотасмага туширилган манзара бунга яққол мисол бўла олади. Роликда боғча ошхонасидаги сасиган гўшт намойиш этилганди. Аммо болалар боғчасидагилар бу гўшт болаларга берилмаслигини таъкидлади. Хуллас, кузатилган камчиликлар, болалар боғчасида носоғлом атмосферага барҳам бера олмагани учун боғча мудираси ишдан бўшатилди. У билан бир вақтда омборчиси ҳам эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.