«АГРОБАНК» тадбиркорларнинг бизнес лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлашда етакчи

0

Кеча, 26 апрелъ куни «Агробанк» АТБ томонидан Президентимизнинг «Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» ғояси асосида давлат ва жамият ҳаётидаги муҳим масалалар бўйича ўтказиладиган брифинг ҳамда матбуот анжуманлари режасига мувофиқ, «Ҳудудларда «Агробанк» АТБнинг молиявий кўмагида фаолиятини бошлаган тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш борасидаги олиб борилаётган ишлар» мавзусига бағишлаб пресс-тур ўтказилди. Унда «Агробанк» АТБ бош офисининг раҳбар ва ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Бугунги кунда мазкур банк томонидан нафақат аҳоли ва мижозларга, балки йирик тадбиркорлик субъектларининг истиқболли, инвестицион ва экспортбоп маҳсулотлар тайёрлашга йўналтирилган лойиҳаларини молиялаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қувонарлиси шуки, банк хизматлари тезкор, ишончли ва замонавий.

Миллий матбуот марказида бошланган пресс-турда дастлаб иштирокчилар кун тартиби, «Агробанк» АТБнинг молиявий кўмагида фаолиятини бошлаган тадбиркорлик субъектларининг ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлари билан танишишди, маълумот ва саволларига жавоб олишди. Сўнг режага мувофиқ, «Агробанк» АТБнинг молиявий кўмагида фаолиятини бошлаган тадбиркорлик субъектлари, жумладан, Тошкент вилояти Оққўрғон туманида жойлашган «Maxim-Gold» АЖ  ҳамда Тошкент вилояти Паркент туманида фаолият олиб бораётган «Sof gigienik» МЧЖларга сафар уюштириб, уларнинг фаолияти билан бевосита танишиб чиқишди.

1. «Maxim-Gold»

Оққўрғонда жойлашган мазкур корхона пахта толасидан калава ип ишлаб чиқаришга ихтисослашган. «Агробанк» АТБ томонидан 132,7 миллиард сўм миқдорида кредит маблағлари асосида фаолиятини бошлаган корхона ўтган йилнинг ўзида 51 миллиард сўмлик калава ип ишлаб чиқарган. Бундан ташқари, 250 та иш ўрни яратилиб, маҳаллий ёшлар иш билан таъминланган. Корхонада тайёрланган маҳсулотлар нафақат ички бозорда, балки экспортга ҳам чиқарилмоқда.

2. «Sof gigienik»

Аслида, расмий тилдан қочиб, шунчаки «Lalaku» десак, болажон халқимиз бир зумда тушуниб олади гап қайси корхона ҳақида кетаётганини.

 

«Агробанк» АТБнинг молиявий маблағлари асосида ўз фаолиятини бошлаган ушбу корхонада йилига 2 миллиондан зиёд болалар тагликлари ишлаб чиқарилади. «Jonny», «Saxara», асосан, «Lalaku» брендлари асосида болалар тагликлари ишлаб чиқарадиган «Соф гигиеник» ўтган йилнинг ўзида 44,3 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарган. 60 га яқин иш ўрни яратилган. Корхона ўз маҳсулотларини ички бозордан ташқари Дубай, Туркия, Тожикистон ва Қозоғистонга ҳам экспорт қилади. Мазкур корхона маҳсулотларининг бошқаларидан фарқли томони, яроқсиз ҳолга келганида «сигнал» берувчи индикаторга эгалиги.

 

Инвестицияларни жалб қилиш орқали иқтисодиётимизнинг янада тараққий этишида, ҳудуларни ривожлантириш, замонавий технологияларни жорий этиш ва янги иш ўринларини яратиш билан аҳамиятли бўлиб бораётган «Агробанк» АТБга аҳолини тадбиркорликка жалб этиш ва уларнинг бизнес лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, банк хизматларини янада ривожлантиришда омад тилаймиз…

Ваҳоб РЎЗИМУҲАММАД