Америка олимлари газли минерал сув саратон хасталигига дучор этишини амалда исботлашди…

0

 

Американинг Миннесота университети олимлари Марк Перейра етакчилигида бир неча йил газли ичимликларнинг организмга таъсири хусусида изланишлар олиб боришди. Натижа эса кутилганидек кечди. Ширин газли ичимликлар албатта саратон хасталигини келтириб чиқараркан. Фақат ширин газли ичимликлар бўлса майли, оддий газланган минерал сув ҳам ошқозон-ичак тизими саратонига дучор этаркан. Олимларнинг аниқлашича, сунъий тарзда ичимликка қўшилган газ албатта ошқозон саратони хасталигини келтириб чиқараркан. Ҳатто, минерал сув таркибидаги организм учун фойдали моддалар ҳам ўша газ таъсирида ўз хусусиятини йўқотаркан. Аммо гастрит ҳамда ошқозон ярасини сунъий газ тинчлантиради. Гарчи тўлиқ даволай олмаса-да, оғриқ беришдан вақтинча маҳрум этади. Шунинг учун америкалик олимлар ошқозон гастрити, ярасидан азобланаётган инсонларга газли минерал сувни кўп-кўпдан, ошқозони соғломларга эса шошилмасдан, бир ҳўпламдан ичишни маслаҳат беришади. Иншооллоҳ, шунда саратон хасталиги хавфи у қадар яқин кела олмайди.