«БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ?..»

0

 

 

* * *

 

Қизалоқ кекса бобосидан сўради:

— Бобожон, каллангиз нега бўм-бўш?

 

* * *

 

— Болажоним, нега эгилиб олибсан?

— Мен чолман!

— Қаерга кетяпсан?

— Пенсияга.

 

* * *

 

Беш яшар болани онаси микроб тушмаслиги учун яхшилаб чўмилтирди. Фақат қайнаган сув ичиши кераклигини, микроблардан сақланиши лозимлигини тайинлади. Шунда бола онасига деди:

— Ойи, биласизми катта бўлгач, нима қиламан?

— Нима қиласан?

— Тўйиб микроб ейман.

 

* * *

 

Ёқилғи қуйиш шоҳобчасида ўғил отасидан сўради:

— Дада, машина кўп бензин еяверса, катта бўлиб автобусга айланадими?

 

* * *

 

— Дада, менга бўрининг ниқобини олиб беринг!

— Нега?

— Пашшаларни қўрқитаман.

 

* * *

 

Қиз онасидан сўради:

— Ойи, одам орзусидаги ёрни топиши учун кўп вақт керак бўладими?

— Ҳа. Аммо вақтни қисқартириш учун икки-уч маротаба турмушга чиқиб олса ҳам бўлади.

 

* * *

 

Тўрт яшар бола ота-онасига деди:

— Мен уйланаман.

— Ие, кимга?

— Боғчамиздаги Ҳилолага.

— Сизларни ким боқади?

— Бизни боқишнинг кераги йўқ. Ўзимиз овқат ейишни биламиз.

 

* * *

 

— Ойи, учганда қандай ҳолатга тушишимни унутиб қўйдим.

— Сен ҳеч қачон учмагансан-ку!

— Нега учмас эканман? Ўзингиз «Сени лайлак олиб келган» дегандингиз-ку!

 

* * *

 

Беш яшар болакай онасига деди:

— Ойи, катта бўлсам, мениям қизим бўлади. Уни эрталаб боғчага ўзим олиб бораман. Ундан кейин сиз мени мактабга олиб бориб қўясиз.

 

* * *

 

— Ойи, синглим билан дадаси-ойиси ўйнайверайликми?

— Ҳа, фақат бир-бирларингга идиш-товоқ отмасдан ўйнанглар!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади