Ишдаги стресс ва тўйиб ухламаслик ўлим ҳолатига сабаб бўладими?

0

Мюнхен Техника университети мутахассислари ишдаги стресс ва тўйиб ухламаслик юрак-қон хасталиклари туфайли кузатилувчи ўлим ҳолатига сабаб бўлишини аниқлашди.

18 йил давомида кузатилган 25 ёшдан 65 ёшгача бўлган иштирокчиларга оид тадқиқот натижалари EurekAlert сайтида эълон қилинган.

Унга кўра, асабий фаолият билан банд бўлганлар юрак-қон касалликларига 1,6 баравар кўп чалинади. Тўйиб ухламаслик туфайли одам кўп овқат истеъмол қилиб, ортиқча вазндан азият чекади.

ЎзА