УЙҚУ КЎНГИЛСИЗЛИКЛАРНИ УНУТИШДА ЁРДАМ БЕРАДИ

0

 

Тасаввур қилинг, кундузими, кечки пайтми бошингиздан кўнгилсиз бир ҳодиса ўтди. Сиз оғир вазиятда қолдингиз. Шунинг дастидан қаттиқ асабийлашдингиз. Имкон борича шу ёқимсиз лаҳзалар тезроқ йўқ қилинишини истамоқдасиз. Ана шу ишда уйқу ёрдам беради. Одам уйқуга кетгач, мия барча кўнгилсиз вазиятларни жой-жойига қўя олади. Хотира учун жавобгар тўқималарни ҳам оддийроқ айтганда, тарбиялаб қўяди. Афсуски, уйқусизликдан азобланадиганлар бу ёрдамдан маҳрум. Улар ёқимсиз вазиятларни унута олмай қийналишади. Голландия олимлари шу мавзуда ўтказган тадқиқотлар натижаларидан келиб чиқиб айтишмоқдаки, агар уйқусизликка дучор бўлган одамнинг бошига кутилмаганда шундай ёқимсиз иш тушса, қандай йўл билан бўлмасин ухлаш пайига тушиши лозим экан. Бу организмнинг, биринчи навбатда асаб тизимининг панд емаслигини таъминларкан.