Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарила бошлади

0

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 23 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 4,13 сўмга кўтарилган ва 1 доллар 8445,49 сўмга тенг бўлиб турибди.

1 евро курси 78,12 сўмга тушиб, 9415,03 сўмни ташкил этган.

1 рубль эса 1,51 сўмга ошиб, 130,27 сўмга тенг бўлиб турибди.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.