КУН КУЛГИСИ…

0

 

 

* * *

 

Савол:

— Кўчада бадавлат ва камбағал солиқчи, Ялмоғиз кампир кетиб боришарди. Кутилмаганда ерда юмалаб ётган бир даста долларни кўриб қолишди. Хўш, ким бу пулларни ердан кўтариб олади?

Жавоб:

— Албатта бадавлат солиқчи.

— Нега?

— Негаки, камбағал солиқчи ва Ялмоғиз кампир эртак қаҳрамонлари ҳисобланади.

 

* * *

 

Архимед ўз формулаларини кўздан кечириб турибди-да, ниҳоят бир қарорга келибди:

— 40 даражали суюқлик юборилган танага ҳеч қандай қонуннинг аҳамияти бўлмайди.

 

* * *

 

Болакай ўртоғига деди:

— Бувим олтмиш ёшида беш чақирим узоқликка пиёда юриб борарди. Ҳозир тўқсон еттига кирди. Лекин қаердалигини ҳалиям аниқлай олганимиз йўқ.

 

* * *

 

Ҳайдовчи ҳамкасбига деди:

— Мен янги «антирадар» сотиб олдим.

— Нима каромат кўрсатаркан?

— Йўл патрул хизмати ходимлари турган ерга 300 метр қолганда «Пулни тайёрла! Пулни тайёрла!» деб бақиради.

 

* * *

 

Беш яшар бола онасидан сўради:

— Ойи, қайси кўйлагимни кияй?

— Калта енглисини. Нимайди?

— Қўлимни қаеригача ювишни билишим керак-ку!

 

* * *

 

Тиббиёт институтида.

— Домла, бизга зачёт қўйиб беринг. Мана, шоколад олиб келдик!

— Нима? Қанақа шоколад? Бу ерда беморнинг тақдири ҳал бўляпти. Бу нарса камида тортга тортади!

 

* * *

 

Жарроҳ беморга деди:

— Афсуски, ўпкангизни олиб ташлашга тўғри келади!

— Ие, ўпкам касал эмас-ку!.. Ҳеч қачон қилт этмаган ўпкам!

— Биламан, ишонаман. Аммо сиз ҳам тушунинг. Жигарни қандайдир йўл билан ичингизга сиғдиришим керак-ку!

 

* * *

 

Тунда ўғрилар россиялик боксчи Николай Валуевнинг уйига кириб, ҳамма нарсани — оғир муштларни, қўрқув, оғриқ ва камситишларни олиб чиқиб кетишди.

 

* * *

 

Компьютерчи йигит жониворларни севарди. Бир куни севган қизини уйига олиб келиб хонадони билан таништира бошлади:

— Манави уйчада итим яшайди. Мана бу қафасда тўти яшайди…

Охирида дискетани қўлига олди-да, деди:

— Бу ерда эса вирусларим истиқомат қилишади.

 

* * *

 

— Қорбобо, Қорқизнинг турмушга чиқаётгани ростми?

— Йўқ. У турмушга чиқса, ҳаяжондан эриб кетиши мумкин.