КУН КУЛГИСИ…

0

 

 

* * *

 

Болакай отасидан сўради:

— Ота, нега ойимга уйлангансиз?

Ота нарида ўтирган хотинига юзланди-да, деди:

— Кўрдингми, ҳатто бола ҳайрон бўляпти!

 

* * *

 

Бор экан, йўқ экан, бизнинг замонда Оҳ, Воҳ ва Ўҳ-ў яшаган экан.

Оҳ, жуда қайсар, дангаса, нуқул ухлагани ухлаганакан.

Воҳ меҳнаткаш, тўғрисўз ва замонавийчасига айтганда, оптимистакан.

Ўҳ-ў эса… Қандай одам бўлганини билмаймиз-у, аммо у аёлларга жудаям ёқаркан.

 

* * *

 

Аёл яқин дугонасига деди:

— Яқинда курортда дам олиб қайтдим. У ерда ажойиб бир йигит билан танишиб қолдим. У танишганимизнинг биринчи куни кафтимни аста силаб қўйди. Иккинчи куни эҳтиёткорлик билан тирсагимдан тутди. Учинчи куни эса елкамга қўлларини қўйди… Ишонсанг, жудаям жаҳлим чиқди бу қилиғидан. Шундай елкамдан қўлларини олиб ташладим-да, «Нима, мени курортда ярим йил қолиб кетади деб ўйлаяпсизми?..», деб бақирдим.

 

* * *

 

Ярим кечаси хотин эридан сўради:

— Ҳа-а, нима бўлди? Қаерга кетяпсиз?

— Ошхонанинг чироғи ўчирилганми-йўқми, қараб кўрай-чи!

— Шунақами? Менгаям бир бўлак опкела қолинг унда!

 

* * *

 

Эркак дўстидан сўради:

— Ҳар куни эрта тонгда радио орқали бадантарбия эшиттириши бўляпти. Сенам бажаряпсанми?

— Ҳа, фақат битта машқини.

— Қай бирини?

— «Деразанинг бир қабатини очинг» деган машқини.

 

* * *

 

Эркак беш яшар ўғлига топишмоқ айтди:

— Бир семиради, бир озади, овози оламни тутади. Бу нима? (гармон)

Бола ўйлаб ўтирмай шундай жавоб қилди:

— Ойим.

 

* * *

 

— Алло! Тошматвой, бу мен Эшмат амакингман! Даданг уйдами?

— Йўқ.

— Дам олишга кетдими нима бало?

— Йўқ, ойим билан кетди.

 

* * *

 

Савол:

— Нима учун эркаклар ярим тунда уйқудан уйғониб ўрнидан туради?

Жавоб:

— 31 фоизи ҳожатхонага киради, 12 фоизи ошхонага ўтади, 57 фоизи уйига жўнайди.

 

* * *

 

Аёлнинг ҳаёти уч қисмга бўлинади.

1. Ота-онасининг асабига тегади;

2. Эрининг асабига тегади;

3. Келиннинг адабини беради.

 

* * *

 

Кардиолог бемордан сўради:

— Хўш, кунига қанчадан коньяк ичяпсиз?

— Икки юз граммдан.

— Нима? Ахир, мен юз граммга рухсат бергандим-ку!

— Тўғри, аммо терапевт ҳам юз граммга рухсат берди.

О. ҲАЙИТ тайёрлади