Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 3 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Сиз ҳаддан ташқари асабий ва жаҳлдорсиз. Худди шу нарсалар бугун сизга танишлар ва яқинларингиз билан мулоқотда панд бериши мумкин. Агар куннинг биринчи ярмида тўйиб ухласангиз, асаб тизимингиз жойига тушарди ва муаммолар ортга чекинарди. Кун давомида сафарга отланишингиз мумкин. Сафар давомида айрим йўқотишларни бошдан кечиришингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Фирибгарлардан нари бўлинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

3 май куни иш бажаришда ҳамкасблар маслаҳатига эмас, шахсий тажрибангизгагина суянинг. Шунда муваффақиятлар сизни четлаб ўтмайди. Муҳаббатда эртакнамо иш тутишлардан сақланинг. Масалага реал кўз билан боқинг. Бажарган ишларингиз учун мукофот пули олиш ниятида бўлсангиз, сира тортинмасдан раҳбарларга мурожаат этишингиз мумкин. Ҳақни сўраб олиш ҳам бир бахт-да, тўғри эмасми? Саломатлигингиз ҳақида алоҳида қайғуришингиз тавсия этилади.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Бугун сизнинг режангизда майда-чу йда юмушлар эмас, балки йирик лойиҳалар ҳукмронлик қилиши лозим. Ҳасадгўйларга камроқ эътибор беринг. Умуман уларни четлаб ўтсангиз ҳам зиён қилмайди. Муҳаббатда суюкли инсонингизнинг айрим инжиқликларини опичлаб кун ўтказишингизга тўғри келади. У шунчалар кўп савол бериб ташлаши мумкинки, сиз худди доскага чиққан ўқувчи каби барчасига жавоб топишга мажбур бўласиз.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

3 майда изланувчанлик ва қатъият сизга ишончли дўст бўла олади. Қанча кўп излансангиз, шунча кўп даромадга эга бўла борасиз. Овқатланишингиз режимга асосланиши керак. Спорт билан шуғуллансангиз, организмни жисмонан зўриқтирмасликка ҳаракат қилинг. Ухлашга ётишдан олдин тоза ҳавода маълум вақт сайр қилиб юринг, тушларингиз тотли кечади. Кечқурун сиздан қарз олганлар қарзини қайтариши мумкин.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугун ишларингиз кўплигидан нафас ростлашга-да вақт топа олмаслигингиз мумкин. Демак, берилиб, астойдил, қатъият билан ишлашингизга тўғри келади. Шу аснода ҳамкасбларга ҳам баъзи муаммоларни бартараф этишда ёрдамингиз тегади. Молия масаласида фақат ўз куч, имкониятларингизга суянинг. Банклардан катта миқдорда кредит олманг, охири яхши бўлмайди. Оилавий ҳаётда масъулиятни ҳис этган ҳолда ҳаракатлар содир этишингиз зарур бўлади.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

3 май куни ўзингиз учун жуда фойдали танишувларни бошдан кечирасиз. Сиз танишиб суҳбатлашган одам кўп масалаларда кўзингизни очади, дунёга янада реал назар билан боқа бошлайсиз. Муҳаббатда ўзингиз хатога йўл қўйиб бировларни айбдор қилишдан сақланинг. Кечқурун оила қурмаган қизларнинг айримларига муҳаббат изҳорлари ёғилиши мумкин. Бахтли бўлинг! Асабларни асранг. Саломатликни мустаҳкамлаш пайида бўлинг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугун сизни қарздорлик, чала қолиб кетган ишлар ва чалкаш ҳужжатлар муаммоси қийнаши кутилмоқда. Ҳаётингизда нималаргадир жиддий ўзгартиш киритишингизга тўғри келади. Бусиз чалкашликлардан халос бўлишингиз қийин кечади. Кечқурун вақтингизни суюкли инсонингиз билан бирга ўтказинг. Шундоқ ҳам кам кўришасиз. Ўша кемтикларни тўлдиринг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар атмосферадаги магнит бўронларидан ўзларини асрашлари талаб этилади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугунги кун энг бахтли кунларингиздан бири ҳисобланади. Фақат уни бошқаларга кўз-кўзлашдан тийилинг. Кўз тегиши мумкин. Бугун бошқа пайтлардагидек ўта фаол бўлишингиз ҳам шарт эмас. Хотиржамлик билан, шошилмасдан ишингизни битираверсангиз етарли бўлади. Ақлий меҳнат кишиси бўлсангиз, даромадингиз мўл келиши кутилмоқда. Саломатлик масаласида муаммолар кўзга ташланмайди. Аммо жисмоний зўриқишларга эрк беришингиз керак эмас. Ўзингизни асранг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

3 майда бошқа кунлари ечимини топа олмай қолиб кетган муаммолар йўлингизга кўндаланг бўлиши тайин. Демак, уларни ҳам ижобий ҳал этишингиз, кейин коммунал тўловларни амалга оширишингиз керак. Кечқурун шаҳарда яшайдиганлар яқин кишиси билан маданий ҳордиқ чиқаришга эътибор қаратсинлар. Шахсий ҳаётда чигал бир вазиятни ҳам бошдан кечиришингиз эҳтимолга яқин. Хавотирланманг, ҳаёт аслида шундай муаммолари билан қизиқ. Муаммо бўлмаганда ҳаётнинг ҳам қизиғи қолмасди. Омон бўлинг!

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

Бугун ўзингиз қачонлардир ўзлаштира олмаган йўналишларда ҳам истеъдодингизни атрофдагилар қаршисида намойиш этсангиз бўлади. Чунки ҳозир ўша соҳаларни ҳам мукаммал эгаллаб улгурдингиз. Ижодкорларга ҳам бугун омад кулиб боқиши эҳтимолдан холи эмас. Яқин дўстларингиздан бири негадир сизга нисбатан муносабатини салбий тарафга ўзгартирганидан хабар топасиз. Лекин сукут сақланг. Кимки бировга чуқур қазиса, ўша чуқурга албатта ўзи тушади.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

3 май куни арзимас нарсаларнинг дастидан ҳам асабийлашишингиз, аччиқланишингиз кўзга ташланади. Агар кун бўйи аҳвол шундай давом этса, билинг, кечқурунга бориб кучингиз ҳам, ҳолингиз ҳам қолмайди. Кайфиятингиз нолга тушади. Ишхонадаги раҳбарлар билан гаплашганда, жуда эҳтиёткор бўлинг. Молиявий аҳволингиз тобида бўлади. Пулдан қийналмайсиз. Бироқ қимматбаҳо буюмлар харид қилишга шошилманг. Кечқурун сизни аллаким меҳмонга таклиф этиши мумкин.

Меҳмондорчиликда спиртли ичимликлар ичиб қўйишдан тийилсангиз, саломатлигингиз учун жуда фойдали иш қилган бўлардингиз.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Эрталаб уйқудан тургач, қаршингиздаги борлиқ кўзингизга янада ёрқинроқ, қизиқарлироқ, ажойиброқ туюла бошлайди. Сиз худди ўзга сайёрадан келган одамдек ҳар бир нарсага ҳайрат аралаш боқа бошлайсиз. Рўзғорингиздаги жиҳозлардан бири бузилиб қолиши туфайли устага чопишингиз ҳам бугунга тўғри келади. Пул билан жуда тартибли тарзда тиллашинг. Бўлар-бўлмасга сарфлайверсангиз, инқирозга юз тутасиз-а! Ҳушёр бўлинг!

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади