Ким Чен Иннинг акасини ўлдиришда айбланган маҳбус озод этилди

0

Малайзия ҳукумати Ким Чен Иннинг акасини ўлдиришда айбланган Вьетнам фуқаросини озод қилди. Аввал бошда маҳбус аёл қотилликда онгли равишда иштирок этишда айбланган, кейинчалик айблов қасддан зарар келтиришга ўзгартирилган.

www.vesti.ruнинг ТАССга асосланиб қайд этишича, сўнгги айблов билан аёл 3 йилу 4 ой озодликдан маҳрум этилган бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 13 февралда Ким Чен Нам ўлими олдидан Куала Лумпур аэропортидан шифохонага олиб кетилаётганда номаълум киши унинг юзига қандайдир суюқликни сепганини айтишга улгурган эди. Кейин маълум бўлишича, қотиллик Малайзияда ишлаб чиқарилган асабларни фалаж қилувчи VX Nerve Agent воситаси ёрдамида амалга оширилган. Малайзия соғлиқни сақлаш вазири сўзларига кўра, заҳар шу заҳоти Ким Чен Намнинг юраги, ўпкаси ва бошқа аъзоларини зарарлаган бўлган.

Мазкур ҳодисадан сўнг қўлга олинган вьетнамлик аёл қотилликни комедияли телешоу деб ўйлагани, унда иштирок этиши учун унга бор йўғи 90 доллар тўлашгани, ҳаётдан кўз юмган инсон эса ким эканлигини билмаганини айтади.