Аёллар, ҳомиладорлик тестларига ишонманг! Улар алдайди!!!

0

 

Вашингтон университети олимлари ўтказган навбатдаги тадқиқотлар ёрдамида ҳомиладорлик тестларининг ўн биттадан тўққизтаси алдовга асослангани аниқланди. Олимларнинг гапига қараганда, ҳомиладорлик тестлари сийдикдаги хорионик гонадотропинни белгилаш мақсадлари учун хизмат қилади. Айни шу гормон ҳомиладорлик билан боғлиқ. Аммо тестлар жуда кўп ҳолатларда ҳолатни буткул нотўғри аниқлайди. Ҳатто, касалхоналардаги ҳомиладорликка оид тестлар ҳам алдамчи бўлади. Шунинг учун олимлар барча ҳомиладор аёлларга мурожаат этиб, ҳомила ҳолатини фақат УЗИ ёрдамида аниқлашни маслаҳат беришмоқда. Аёл ҳали ўзининг ҳомиладорлигини билмай туриб ҳам ўша ускуна орқали текширувдан ўтиши мақсадга мувофиқ экан.