МОБИЛ ТЕЛЕФОН САРАТОНГА ЙЎЛИҚТИРАДИМИ?..

0

 

Англия олимлари худди шу мавзуда узоқ вақт изланишлар олиб боришди. Натижа эса кутилмаган чиқди…

Олимларнинг айтишича, биз деярли 25 йилдан бери мобил телефондан фойдаланамиз. Кўпчилик телефон орқали соатлаб, керак бўлса, кунлаб гаплашади. Мусиқа эшитади, интернетга киради ва ҳоказо…

Аммо ҳали ҳеч ким айнан телефондан тараладиган заҳарли нур туфайли саратонга йўлиққанини айтиб нолиган эмас. Чунки телефон ичкарисидан таралувчи электромагнитли нурлар саратон хасталигига йўлиқтириш учун ожизлик қилади. Телефондан тараладиган электромагнитли нурлар жуда паст даражадаги интенсивликка эга. Улар саратон шишлари пайдо қилиш қувватига эга эмас.

— Дунёнинг кўп олимлари, — дейишмоқда англиялик мутахассислар. — Илгари изланишларни сичқонларда олиб боришган. Одамларда эмас. Сичқонлар миясига кучли интенсивликка эга заҳарли нурларни юбориш оқибатида телефон саломатликка зарарли эканини айтиб дунёга жар солишган.