ТАТУИРОВКАНИНГ ҲАЁТ УЧУН ХАВФЛИ ЖИҲАТЛАРИ…

0

 

Ҳозирги кунда ёшлар ўртасида ўзини бошқалардан ажралиб туриши учун баданига татуировка чиздирадиганлар кўпайиб кетган. Бу асосан жиноят олами вакиллари, спортчилар ва рэп ишқибозларининг севимли машғулотига айланди. Афсуски, олимлар татуировканинг тана учун, организм учун зарарли жиҳатларини эслатиб қўйишга аҳд қилишибди. Америка дерматология академияси олимларининг айтишича, татуировкадан кейин пайдо бўладиган шиш келгусида шамоллаш билан боғлиқ жиддий хасталикларга дучор этади. Қолаверса, айримларнинг сиёҳга аллергияси бор. Татуировкадан кейин уларнинг танасига тошмалар тошиши кузатилади. Тошмалар йиринглаб, тана ҳарорати кўтарилади.

Бундан ташқари, татуировка яқин келажакда меланома (тери саратони) ни келтириб чиқаради. Буларнинг барчасига сиёҳ таркибидаги титан диоксиди сабабчи экан.