Европа олимлари асалнинг организм учун зарарини аниқлашди…

0

 

Барча билади, асал экологик тоза ва инсон учун фойдали маҳсулотларнинг бири ҳисобланади. Асал қон босимини сезиларли даражада кўтара олади, ундан косметик муолажаларда унумли фойдаланишади. Таркибида калория ҳаддан ташқари кўплиги инсон организмига қўшимча қувват беради. Шунинг учун ёш келин-куёвларга никоҳ оқшомларида асал беришади. Лекин бу маҳсулотнинг ҳам истеъмол меъёри бор экан. Олимларнинг таъкидлашича, одам бир кунда 30 граммдан ортиқ асал истеъмол қилмаслиги керак. Ортиқчаси зиёнга ишлай бошлайди. Нега? Сабаби, асал таркибида фруктоза, глюкоза, дисахаридлар кўпчиликни ташкил этади. Агар меъёрдан ошса, асал семириш, қандли диабет, саратоннинг айрим турлари, тиш ҳамда жигар хасталикларини келтириб чиқариши ҳеч гап эмас.

Шу ўринда, бир гапни айтиб ўтиш жоиз. Олимлар таркибига сунъий равишда шакар қўшилган асал истеъмолидан сақланишни маслаҳат беришади. Фойданинг ҳаммаси агар меъёрдан оширмасак, экологик тоза асалда экан.