ОЁҚ ОСТИДАГИ ОҒРИҚ ЖИДДИЙ ХАСТАЛИК БЕЛГИСИ ЭКАН…

0

 

Англия олимлари инсон оёқлари ости, товоннинг олд қисмидаги салбий ўзгаришлар жиддий хасталикдан дарак беришини аниқлашди. Биринчи навбатда қандли диабет оёқ ости билан боғлиқ экан. Агар қандли диабет одам организмида пайдо бўлса, биринчи белгиси худди шу бўлади. Аниқроғи, биз оёқларимиз остидаги оғриқларни ҳис этмай қўямиз. Диабет тананинг бу қисмидаги ҳис этиш имкониятларини йўқ қилади. Оқибатда оёқ остида яралар пайдо бўлганини пайқамай қоламиз. Агар бу ярани вақтида даволамасак, натижаси ачинарли кечиши мумкин.

Мабодо оёқ ости муздек ва рангпар бўлса, юрак хасталиклари хавф солиши кутилади. Оёқ остидаги томирлар урмай қўйса, аритмияга учраш эҳтимоли кучаяди. Тўғри, олимлар оёқ остига қараб ташҳис қўйиш нотўғрилигини айтиб ўтишди. Лекин юқорида келтириб ўтилган белгиларни пайқасак, дарҳол врач қабулига боришимиз шарт экан.