ШОКОЛАД ИНСОННИ АРИТМИЯДАН ХАЛОС ЭТАДИ…

0

 

Америкалик олимлар яна шоколад устида тадқиқотлар ташкил этишди. Бу сафарги изланишлар аритмия ва шоколад ўртасидаги боғлиқликка бағишланди. Маълумки, аритмия юракнинг бир меъёрда урмаслиги деганидир. Аритмия юракни гоҳ тез, гоҳ жуда секин уришга мажбур этади. Агар вақтида шифоси топилмаса, бу оқибатда инфаркт ва инсульт каби хавфли хасталикларга дучор этади. Шоколад эса аритмиянинг кушандаси экан. Агар аёллар ҳафтасига 30 грамм, эркаклар 60 грамм шоколад истеъмол қилиб юришса, қўрқиш учун ҳожат қолмайди. Аритмия камида 25 фоиз ортга чекинади. Шоколад қон томирларга ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Таркибидаги флавоноидлар қон босими меъёрда бўлишини таъминлайди.