Тухум ёши улуғларнинг кўриш имкониятини мустаҳкамлайди…

0

 

Австралия олимлари айнан тухум мавзусида навбатдаги тадқиқотларни ташкил этишди. Маълум бўлдики, ҳар куни бир донадан тухум истеъмол қилинса, ёши 50 дан ошганларнинг кўриш имкониятлари пастга шўнғишдан тийиларкан. Олимлар бунинг учун узоқ йиллар жами уч мингдан ортиқ одамнинг кундалик ҳаётини кузатишди. Натижа кутилганидек чиқди. Ҳатто, кунига биттадан эмас, ҳафтасига икки-учта тухум еганларнинг ҳам кўриш имкониятлари азалийлигича қолди. Олимлар бунга тухум таркибидаги каротиноид-лютеин ва зеаксантинлар сабабчи эканини айтишмоқда. Худди шу моддалар кўз ичкарисига жойлашиб олган ҳолда кўзларга ташқи зиён етишини йўққа чиқара боради.