Бокс. Иқболжон Холдоровга олтин медални Рой Жонс топширди

0

Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳридаги «М-1 Арена»да бокс бўйича Х халқаро «Санкт-Петербург Губернатори кубоги»нинг -69 кг вазн тоифасида ғолиб чиққан Ўзбекистон вакили Иқболжон Холдоровга тақдирлаш маросимида олтин медални машҳур боксчи Рой Жонс тақдим этди. Эслатиб ўтамиз, Жонс мусобақага мехмон сифатида таклиф этилганди. У Олимпия ўйинлари ғолиби ва профессионал бокснинг WBA, WBC, IBF, WBF, WBU, IBO камарларининг собиқ эгаси ҳамда мутлақ жаҳон чемпиони бўлган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here