Элликқалъада ёниб кетган “Матиз” воқеаси юзасидан расмий маълумот берилди

0

10 май куни соат 10:03да Элликқалъа тумани, Гулистон ОФЙ ҳудудида яшовчи Д.Ж га тегишли «Матиз» автомашинаси ўз-ўзидан ёниб кетган.

Ёнғин натижасида машинанинг мотор, салон, эшиклари ҳамда салон ичидаги ҳужжатларга зарар етган. Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан 6 дақиқада ўт ўчирилган.

Матизнинг ёниб кетишига электр симларининг қизиб кетиши сабаб сифатида кўрсатилмоқда. Ҳозирда зарар миқдори аниқланмоқда.

«Матиз» тутаб, ёна бошлаганда атрофдаги одамлар телефонда видеога олиш билан машғул бўлган. Ҳеч ким «101»га ўз вақтида хабар бермаган. Агар ўз вақтида хабар берилганида талафот унчалик катта бўлмас эди. Сабаби, ЁХБ 1 км.га етмайдиган масофада бўлган. Одамлар эса ёнғин ҳақида хабар бериш ўрнига видеога олиб туравергани сабабли зарар миқдори катталашиб кетган”, дейди ҚР ЁХБ катта муҳандиси, лейтенант А.Абдираҳмонов.

ЎзА