Саид-Абдулазиз Юсупов ишига оид янги тафсилотлар

0

10 май куни қўлга олинган Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори Саид-Абдулазиз Юсупов ишига оид янги тафсилотлар маълум бўлди.

С. Юсуповга нисбатан жиноий иш очилишидан аввал ДХХга фуқаролар мурожаат қилиб, айбланувчи улардан 100 минг АҚШ долларидан кўпроқ миқдорда пул олганини айтишган. Суҳбатдошларида ишонч ҳосил қилиш мақсадида Саид-Абдулазиз Юсупов ўзини ДХХ зобити деб таништирган ва атайлабдан Макаров тўппончасини тақиб кўрсатган.

Хабарларга кўра, ушбу қурол Юсуповнинг офиси кўздан кечирилаётган пайтда процессуал тартибда мусодара қилинган. Савол туғилади: жамоат ташкилотининг вакилига қурол нима учун керак бўлиб қолди?

«UzNews. uz» сайти берган маълумотларга кўра, 1982 йилда туғилган фуқаро Саид-Абдулазиз Юсуповга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 168-моддаси «а» қисми билан жиноят иши очилган ва у ўта катта миқдорда фирибгарлик қилганликда айбланмоқда. Тергов ҳаракатлари бошланганидан сўнг гумонланувчига адвокат тайинланган.