Салоҳнинг Макка исмли қизалоғи «Энфилд» мухлисларининг олқишига сазовор бўлди (+видео)

0

Англия чемпионатининг сўнгги тур учрашувида «Ливерпуль» ўз майдонида «Вулверхэмптон» устидан 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Мерсисайдликлар мусобақани 2-ўрин билан якунлади. Ўйиндан сўнг «қизиллар» форварди Муҳаммад Салоҳга мавсум тўпурарлигини қўлга киритгани учун олтин бутса мукофоти топширилди. Шунингдек, мазкур номга мисрлик футболчи билан бир хил, яъни, 22тадан гол урган футболчилар Садио Мане ҳамда Пьер-Эмерик Обамеянг ҳам эришганини айтиш жоиз.

Кейин эса «Энфилд» ўйингоҳига Салоҳнинг Макка исмли фарзанди тушиб келди ва мухлисларнинг олқишига сазовор бўлди. Жажжи қизалоқ ажойиб тарзда тўп билан дарвозани ишғол этган. Мазкур ҳолатнинг видеосини томоша қилинг: