Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 14 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

14 май куни нафақат ўзингиз, балки яқинларингизнинг ҳам муаммоларини бартараф этишингиз керак бўлади. Оилалиларни фарзандлар тарбияси кун давомида хуноб қилиши мумкин. Пул осмондан тушмайди. Буни ўзингиз ҳам яхши биласиз. Шунинг учун тер тўкиб ишлашингиз талаб этилади. Хусусий мулк олди-сотдиси билан шуғулланишни ихтиёр этганлар эса ҳужжатлар масаласида сергак туришлари лозим. Арзимас хатолик ҳам сиз учун қимматга тушиши ҳеч гап эмас.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Сиз табиатан айёр ва иккиюзламачи эмассиз. Буни ҳамма билади. Бироқ бугун атрофдагилар билан мулоқотда шу нарса кўзга ташлана бошлайди. Билинг, дарҳол бу хатога барҳам беринг. Акс ҳолда охири катта жанжал билан тугаши мумкин. Тадбиркор бўлсангиз, ҳар қандай катта ишга сира иккиланмасдан пул тикишингиз мумкин. Даромади нақд. Гарчи бошланишига катта даромад кўра олмасангиз-да, нолимайсиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

14 майда ҳисобингизга пул келиб тушишини хоҳласангиз, шунга яраша астойдил ишлашингиз керак. Ҳаракат қилсангиз, ҳатто севимли хоббингиз ҳам даромад келтира бошлаши мумкин. Шахсий бизнеси борлар қисқа муддат танаффус қилиб олишларига тўғри келади. Ишни сунъий тарзда давом эттиришга уринманг. Муҳаббатда кун бўйи бошингиз мақтовлар, гармония, эҳтирос ва изҳорларга тўлади. Суюкли инсонингиз билан ўзаро муносабатлар янада мустаҳкам тортганига шахсан гувоҳ бўласиз.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугунингиз курашлардан иборат бўлади. Тадбиркор бўлсангиз, рақобатчилар билан яккама-якка кураш олиб боришингиз талаб этилади. Ишонинг, бу курашда сиз ғолиб бўласиз. Молиявий қудратингиз янада ошади. Лекин қилинаётган ва қилинажак ишларни блокнотингизга ёзиб боринг. Бир кун келиб асқотиши мумкин. Иш билан боғлиқ янги ғояларингиз бўлса, уларни ҳам яқин келажак учун асраб қўйишингиз тавсия қилинади. Аёллар ва қизлар ташқи қиёфасига ўзгартишлар киритиши, зеб бериши лозим бўлади.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

14 май куни саломатлигингиз тобида, катмонингиз пулга тўла бўлиши кутилади. Муҳаббатда романтик учрашувларни бошдан кечирасиз. Албатта ҳали оила қурмаган бўлсангиз. Кучингиз ва имкониятларингизни фақат яхшилик, савоб ишлар учун сарфланг. Мевасини албатта кўрасиз. Куннинг иккинчи ярмида айримлар бел оғриғидан шикоят қила бошлаши мумкин. Бу аҳволда спорт билан асло шуғуллана кўрманг. Кечки пайт табиат қўйнида дам олиш чорасини кўринг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Ҳеч қандай сабаб бўлмаса ҳам ўзингиз учун байрам уюштиришдан тийилманг. Айнан шу нарса ёмон ўйлардан халос бўлишда, кайфиятни кўтариб олишда ва келажак режалар тузишда ёрдам беради. Компьютер қаршисида узоқ ўтириб қолишдан сақланинг. Ундан кўра кўпроқ тоза ҳавода сайр қилинг. Олис сафарга чиқиш, спортнинг фаоллик талаб қилувчи турлари билан шуғулланиш бугун муваффақиятли кечади. Оғир юк кўтаришга тўғри келса, эҳтиёт бўлинг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

14 майда моддий аҳволингиз яхши кечмаслиги мумкин. Лекин бу ҳақда дуч келганга гапириб, шикоят қилишдан тийилинг. Шикоят қилган билан пул келиб қўлингизга тушмайди. Бошқалар қаршисида обрўйингиз йўқолгани қолади холос. Оилавий ҳаётингизда ҳам инқироз хавфи сезилмоқда. Жуфтингиз билан барча масалаларда очиқчасига гаплашиб олишингиз зарурга ўхшайди. Севишганлар эса ё тўй, ё янги меҳмон дунёга келишига қизғин ҳозирлик кўраверсинлар. Бахтли бўлинг!

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ муаммолардан бирини анчадан бери ижобий ҳал эта олмаётгандингиз. Бугун ўша муаммодан ниҳоят халос бўласиз. Оиласиз бўлсангиз, танлаган инсонингиз сизга янада ёрқин назар билан боқа бошлайди. Қандай бахт! Иш жойингизда муҳит ўзгаришларсиз сақланиб қолади. Пулдан муаммо бўлмайди. Кечқурун қаергадир меҳмондорчиликка боришингиз кутилади. Овқатланишда эҳтиёткорликни қўлдан берманг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

14 май куни оила қурмаганлар қарама-қарши жинс вакили ёки вакилалари билан муносабатда сергак бўлишлари керак. Бадавлат танишлардан бири негадир сиз билан муносабатларга нуқта қўйиши мумкин. Хотиржам бўлинг. Худодан қўймасин. Моддий аҳволингиз жуда яхши ҳолатда. Қувончли лаҳзалар, кўнгилочар тадбирлар ва ёқимли харидларни ташкил этишга қодирсиз. Омадингизни берсин! Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

Ўзингиз учун қимматли инсонларни ҳар тарафлама ҳимоя этиш, асрашдек оғир вазифа зиммангизда турибди. Бу вазифани адо этишга қодирлигингиз билан фахрланинг. Энг муҳим режаларни амалга ошириш учун сизга яқин ва ишончли ҳамкор, пул ва бўш вақт зарур бўлади. Саломатлигингизга путур етказмаган, қариндошлар билан муносабатларни бузмаган ҳолда ишхонадаги, атрофдагилар қаршисидаги мартаба ва ўрнингизни мустаҳкамлаш ҳаракатига тушинг. Йўлингиз бехатар бўлсин!

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

14 майда нимани орзулаган бўлсангиз, ҳеч қандай мушкулотларсиз ўша нарсага эга бўласиз. Асосийси, ясама хушомадларни ўз вақтида англаб, уларни йўқ қила олсангиз бас. Бошқа шаҳар ёки давлатда яшовчи дўстингиз муҳим бир ишда ҳамкорлик таклиф этиши мумкин. Ўйлаб кўринг. Куннинг иккинчи ярмида кимдир қўнғироқ қилиб асабингизни бузиши мумкин. Аёллар ва қизлар ортиқча вазндан халос бўлишни истаётган бўлса, таом калориясини кескин камайтиришлари керак.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Бугун сиз ёлғонлар, ҳасад таъқибига учрашингиз кутилади. Бу ёқимсиз лаҳзалардан сўнг баъзи бир кимсаларнинг юзига қарагингиз келмай қолади. Тўғри қиласиз. Анчадан бери шундай синовларга дуч келмагандингиз. Демак, бугун ўз позициянгизни қаттиқ туриб ҳимоя қилишингиз керак. Оилангизда яқинларингиз бир-бирлари билан жанжаллашишига гувоҳ бўлишингиз мумкин. Аралашмаганингиз маъқул.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади