Америкалик югурувчи «суперменча сакраш» билан маррага биринчи бўлиб етиб келди (+видео)

0

АҚШнинг Фейетвилл шаҳрида ўтказилган енгил атлетика бўйича мусобақанинг 400 метрга югуриш баҳсларида антиқа ҳолат юз берди. Гап шундаки, мезбон спортчиси Инфинит Таккер финиш чизиғини сакраб босиб ўтди ва биринчи ўринни эгаллади. У яқин таъқибчиси Роберт Грантни бир неча сонияларга ортда қолдирган. Қайд этиш жоизки, Таккер фаолиятидаги энг яхши натижасини (49,38 секунд) кўрсатди. Мусобақа ташкилотчилари унинг ҳаракатини «суперменча скараш» дея таърифлаган.