Австралиядаги фермалардан бирида икки бошли бузоқча дунёга келди. Фақат…

0

 

Ғарбий Австралиядаги Блитлар фермасида сигир икки бошли бузоқчани дунёга келтирди. Ферма эгаси Ребекки Блит хонимнинг айтишича, сигири икки бошли бузоқчани дунёга келтирганини кўргач, даҳшатдан қотиб қолган. Бузоқчанинг иккита юраги, иккита ошқозони ва битта думи бор. Лекин бузоқча ўлик ҳолда туғилди.

Ребеккининг турмуш ўртоғи Жефф 47 йилдан бери қорамол боқиб, бундай манзарага биринчи марта дуч келганини таъкидлаб ўтди.

Икки бошли бузоқчани дунёга келтирган сигир ўзини жуда яхши ҳис этмоқда. Ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.