Бокс. 18-май куни икки Ўзбекистон вакили профессионал боксдаги навбатдаги жангларини ўтказади

0

Профессионал бокснинг супер ярим енгил вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб келаётган 29 ёшли Хуршид Тожибоев ўзининг иккинчи жангини грузиялик Иракли Шариашвилига қарши ўтказади.

Мазкур баҳс 18-май куни Австриянинг Орхус шаҳридаги ареналардан бирида бўлиб ўтади. Тожибоев ўзининг дебютини март ойида ўтказган ва польшалик рақибини нокаутга учратганди. Хуршиднинг бўлажак рақиби Шариашвили проф рингда 8та тўқнашувда қатнашиб, 5 бора ғалаба қозонган, 2 марта рақибларига имкониятни бой берган ва битта баҳсда муроса йўли танлаган.

Яна бир Ўзбекистон вакили Шаҳобиддин Зоиров ҳам ўзининг иккинчи жангини 18-май санасида айнан Австрияда ўтказади. Унинг рақиби ҳам грузиялик Мишико Шубитидзе бўлади. 26 ёшли Шаҳобиддин ўзининг илк жангини ўтган ойда Энтони Ҳолтга қарши ўтказиб,Индонезия вакилини нокаутга учратганди.